Ҳайвонларни турли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари давом эттирилмоқда

Ҳайвонларни турли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари давом эттирилмоқда


Ҳозирда туман ҳудудида эмлаш тадбирлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда. Шу мақсадда ҳудудда ташкил этилган эмлаш гурухларига 16 нафар ветеринария мутахассилари жалб этилган.

    Ўтган 2020 йил давомида туман ҳудудида 12493 бош йирик шохли мол қорасон касаллигига, 45970 бош йирик шохли мол, 35439 бош майда шохли мол,  1960 бош от куйдирги касаллигига, 20163 бош майда шохли мол чечак касаллигига, 23119  бош майда шохли мол бруцеллёз касаллигига ҳамда 10861 бош ит қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан тузилган эпизоотик гурухи томонидан куйдирги касаллигига қарши 4265 бош йирик шохли моллар, 2316 бош майда шохли моллар, 445 бош отлар ва эшаклар профилактик эмланди. Қутуриш касаллигига қарши 2080 бош ит ва мушуклар, оқсил касаллигига қарши 490 бош четан келтирилган чорва моллари профилактик эмланди. Бунинг учун 24500 доза куйдирги, 8200 доза қутуриш, 3960 доза надуляр дерматит, 12500 доза оқсил касаликларига эмламалар ажратилган.

Шунингдек, чорва моллари сақланадиган жойларда дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари ўтказилмоқда. Ҳозирда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари аҳоли орасида тарғибот тадбирларини уюштириб, хонадонларда итларни боқиш ва сақлаш, ҳайвонлар касалликлари бўйича тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Оқолтин туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

Report Page