1

1

1

​​Тошкент шаҳрида тошбақаларнинг юртимиз табиатига хос бўлмаган тури аниқланди


Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги атроф мухит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти биохилмахилликни сақлаш бўлими ходими Фазлуллохон Агзамов томонидан Тошкент шахридан оқиб ўтувчи Бўрижар канали ўрганилиши жараёнида Бўрижар каналида ёввойи холда яшаб келаётган Америка Қизилқулоқли ботқоқ тошбақасига дуч келинди. Тошбақа сувдан чиқиб турган дарахт танасида офтобда тобланаётган вақтда Зоология институти ходими Тимур Абдураупов тарафидан суратга олинди. 


Ушбу турдаги тошбақаларнинг шахримиз сув хавзаларида яшаши аввалдан тахмин қилинган ва махаллий балиқчилар томонидан кўрилган хам эди, аммо маълумот тасдиқланмаган эди. 


Қизилқулоқ тошбақалар аквариумчилар орасида кенг тарқалган тур. Қизилқулоқ тошбақа тез катта бўлганлиги сабабли одамларнинг аквариумларига сиғмай қолади ва фуқаролар ўз тошбақаларини очиқ сув хавзаларига қўйиб юборадилар. Ушбу йиртқич тошбақа тури хар қандай яшаш шароитига тез мослашади, совуққа чидамли. Айни дамда Москва, Истамбул ва Европанинг қатор шахарларидаги сув хавзаларида ёввойилашган холда яшаб келмоқда.  


Шу ўринда фуқароларимиздан ўз қарамоғларида бўлган жониворларни оғир кунларда кўчага улоқтирмасликларини сўраб қоламиз.


@Islom_Nortashovich


Report Page