ВАКУУМЛИ ВА ТЕРМО ҚАДОҚЛАШ УСКУНАСИ

ВАКУУМЛИ ВА ТЕРМО ҚАДОҚЛАШ УСКУНАСИ

Вакуумная и термоусадочная упаковочные машины

ВАКУУМЛИ ВА ТЕРМО ҚАДОҚЛАШ УСКУНАЛАРИ Ушбу ускуна хар хил турдаги озиқ овқат махсулотларини вакуум холатида қадоқлаш учун мўлжалланган. Хусусан, ушбу ускуна ёрдамида *гўшт махсулотлари, мева ва сабзавотлар, қуруқ мевалар, қурт, пишлоқ* ва бошқалар. Вакуумли қадоқлаш орқали тадбиркорлар ишлаб чиқараётган маҳсулотларини сақлаш муддатини камида икки баробар ошира оладилар.

Термо қадоқлаш ускунаси маҳсулотларнинг устки қобиғини иссиқлик таъсирида кичраядиган қоплама (пленка) билан қадоқлаб беради. Ушбу ускуна ёрдамида шоколад ва ширинлик қутилари, қандолат маҳсулотлари, чой ва шифобахш ўсимлик қутилари, дори қутилари ва бошқа кўплаб маҳсулотларни ушбу ускуна ёрдамида қадоқлаш мумкин. 

УНИВЕРСАЛ ТЕРМО-ҚАДОҚЛАШ УСКУНАСИ Ушбу ускуна хар хил турдаги донали ва бир нечта қилиб жамланган маҳсулотларни полителен ёрдамида қадоқлайди. Хусусан, ушбу ускунада шампунь идиши, ичимлик сув идишлари ва хар хил турдаги қутиларни қадоқлаш мумкин

Report Page