Ота-онага оқ бўлиш

Ота-онага оқ бўлиш

Ота-онага оқ бўлиш

Ота-онага оқ бўлиш



Ота-онага оқ бўлиш деган тушунчани кўпчилигимиз янглиш тасаввур қиламиз. Мазкур тасаввурга кўра бу ҳолат ота-онанинг ўз фарзандидан у содир қилган ўта қабиҳ ва кечириб бўлмайдиган даражадаги мудҳиш бир қилмиши туфайли узил-кесил норози бўлиб, ундан воз кечиши ва буни ошкора эълон қилишида намоён бўлади. Унгача оқ бўлган ҳисобланмайди. Аслида ҳам шундайми?.. Ота-онага оқ бўлиш тушунчаси фақат шундан иборатми?.. Кишининг ота-онасига оқлик содир қилиб-қилмаётганини фақат юқорида келтирилган мисолдагидек ҳолат белгилаб берадими?..

Бу саволларга батафсил жавоб топиш учун мазкур тушунчанинг келиб чиқиши, маъноси ва шариатимиздаги таърифи билан танишиб чиқишимиз лозим бўлади. Зеро, айнан динимиз фарзанднинг ота-онасига қиладиган муомаласидаги муайян ҳолатни «ота-онага оқ бўлиш» дея баҳолаган экан, мазкур тушунчанинг асл талқинини ҳам шаръий манбалардан излашимиз тўгри бўлади.

Ота-онага оқ бўлиш тушунчаси араб тилида «ъуқуқу-л-волидайн» деб аталиб, юқорида зикр қилинган ҳолатдан бирмунча кенгроқ маʼноларни қамраб олади. Бу ердаги «оқ» (ﻋﺎﻖ) сўзини ранг турини билдирувчи ўзбекча сўз билан чалкаштирмаслик лозим. Зеро, «оқ бўлиш»даги «оқ» сўзи аслиятда «кесмоқ» маъносини англатувчи арабча: «ﻋﻖ» (аққа), «ﻴﻌﻖ» (яъуққу), «ﻋﻗﻮﻖ» «уқуқ(ун)» (узмоқ, кесмоқ) феълидан олинган исми фоил (яъни, яъни аниқ даражадаги сифатдош) бўлиб, луғавий жиҳатдан «ота-онасига чиройли муомалани узувчи, итоатсизлик қилувчи, уларни хафа қилувчи киши» деган маʼноларни англатади. «Уқуқу-л-волидайн» нинг зидди эса «бирру-л-волидайн» (ота-онага яхшилик қилиш) деб аталади.



Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайхдан «уқуқу-л-водидайн нима?» деб сўрашганда: «У - фарзанднинг ўз ота-онасига яхшилик ва эҳсонни тўхтатиб қўйиши, уларни ташлаб қўйиши ва юзларига тик боқишидир», деб жавоб берадилар. Тобеинлар улуғининг мазкур сўзларидан фарзанд ота-онасини ўз яхшиликларидан маҳрум қилиши ҳам ота-онага оқ бўлиш жумласидан ҳисобланувчи ишлардан эканлиги маълум бўлади. Модомки шундай экан, ота-онасини ўз яхшиликларидан, меҳр-мурувватидан маҳрум қилиш тугул, уларга турфа хил озор ва азиятлар етказиш орқали доимий равишда дилларини ранжитиб, хафа қилувчи фарзандлар ҳақида нима ҳам дейиш мумкин?!

Ато айтади: «Зинҳор ота-онангга қўл кўтарма! »

Урва ибн Зубайр (разияллоҳу анҳу эса): «ота-онангга улар яхши кўрадиган нарсаларни дариғ тутма!», деганлар.



Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат этадилар:

«Ота-онасига яхшиликлар қилиб, яхши муомалада бўлиб, уларни мамнун этган кишининг умри баракали, узун бўлади. Аксинча, уларни ранжитиб, хафа қилган кимсанинг умри қисқа бўлади».

Қиёмат кун энг оғир жазоланувчилар ота-онасини ранжитганлар бўлади. Ўша даҳшатли кунда Аллоҳ раҳматидан уларни узоқ қилади.

Зуҳд ва тақво соҳиби бўлмоқ керак.

Яҳё ибн Муоз дейдиларки:

«Зуҳднинг маъноси – дунё (зийнати)ни тарк этмоқдир».

Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

«Дунё севгиси барча хатоларнинг бошидир. Дунёни зоҳидлардан бошқаси тарк этолмайди!». Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:

«Севимли саҳобаларим! Қиёматгача келгувчи умматларим! Сиз жуда кўп севадиган уч нарса

борки, ҳеч бири сизники эмас! Булар:

1. Жон (руҳ)ни жуда севасиз, лекин жон — Аллоҳ таолонинг бир амридир.

2. Молни (мол-дунёни) кўп севасиз. Лекин мол - меросхўрларникидир.

3. Дунёни кўп севасиз. Ҳолбуки, қисқа бир умр суриб, дунёни ташлаб кетасиз!»

Бойликка ҳавас қалбни қаттиқлаштиради.

Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

«Сабрли фақир, дин жиҳатидан бойдир. Қирқ кун илмига амал этгувчи олимлар мажлисида давомли қатнашган кишининг қалби нурланади. Чунки илм – қалб жилосидир».

Аллоҳ бир кишига бойликдан насиба берган бўлса, буни имтиҳон учун қилган. Асло хасислик қилмаслик лозим.



«Худайберди Эшон» жоме

масжиди имом ноиби 

ОДИЛХОН АБДУРАҲМАНОВ 

интернет манбаалари асосида тайёрлади



✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ••┈┈┈•°✿

«🕌 @Uychi_Ziyo ☀️» каналига 

уланиш учун қуйдаги ликни

устига босинг👇👇👇

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ••┈┈┈•°✿

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0K0YBvk66OsJvu8w

Report Page