ЧИҚИНДИНИ ОЛТИНГА АЙЛАНТИРИШ

ЧИҚИНДИНИ ОЛТИНГА АЙЛАНТИРИШ

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" - производственное оборудование для переработки шин

Ўзбекистонда хар йили миллионлаб автомобиль шиналари чиқиндига айланади. Шу чиқиндиларнинг бир қисми қайта ишланиб, гранула холатига келтирилади ва хар хил турдаги резина маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Қолган шиналар эса чиқинди бўлиб тўпланиб ётади. Авто саройлар хаттоки бу чиқиндилардан қутулиш учун анчагина пул сарф қиладилар. Хўш, бу чиқиндилардан Ўзбекистон шароитида қандай унумли фойдаланиш мумкин?

Ўзбекистон шароитида автомобиль шиналарини қайта ишлаб, нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш энг сердаромад ва фойдали йўналишлардан бири ҳисобланади. Хар йили Ўзбекистонда сарф қилинадиган нефть маҳсулотларининг қарийб 50% чет давлатларидан импорт қилинади. Шу сабабли бу йўналишда тадбиркорлик қилиш ишбилармоннинг ўзига, Республика иқтисодиётига, табиатга ва барча юртдошларимизга фойда келтиради. 


1 ТОННА АВТОМОБИЛЬ ШИНАЛАРИДАН ЎРТАЧА:

  • Синтетик нефть 30-40% (300-400л)
  • Углерод қолдиқлари 40-45% (400-450кг)
  • Металл 10-20% (100-200кг)
  • Газ 7-10% ажралиб чиқади

Синтетик нефть - таркиби бўйича табиий нефть билан бир хил. Бу маҳсулотни нефть қайта ишловчи корхоналарга сотиш мумкин ва ундан бензин ҳамда дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари синтетик нефтьни қайта ишламай мазут ва ёқилғи сифатида фойдаланиш мумкин. Шунингдек бу маҳсулот асфальт ишлаб чиқариш учун зарур хом ашё ҳисобланади.

Углерод қолдиқлари – таркиби бўйича кўмирга яқин. Бу маҳсулотдан кўмир брикетлари, лак-бўёқ маҳсулотлари учун ранг, резина ишлаб чиқариш учун хомашё сифатида фойдаланиш мумкин.

Металл – бу хом ашёни металл қайта ишловчи корхоналарга металлолом сифатида сотиш мумкин.

Газ – ёқилғи сифатида фойдаланиш мумкин.

Ўзбекистонда бу йўналиш деярли ривожланмаган. Хар бир вилоятда бир дона шундай корхона ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ишлаб чиқариш линияси учун сарф қилинган харажатларни 1-2 йил давомида тўлиқ қоплаб олиш мумкин. Хурматли тадбиркорлар юртимизда хали ривожланмаган, сердаромад ва фойдали бизнес билан шуғулланиб, ўзингизга, табиатга ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига манфаат келтиринг!


Автомобиль шиналарини қайта ишлаб, синтетик нефть маҳсулотига айлантириш учун керакли бўлган ускуналар билан танишиш учун "ASIA STAR" Ўзбек-Хитой Савдо уйининг расмий каналига обуна бўлинг! 👇

Report Page