Адабиёт ва санъат гулшанлари
Samarkand & СамаркандКарим Баҳриев (Абдулкарим Баҳриддин) 1962 йил 2 январда Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги Ғўс қишлоғида туғилган. 1979 йилда Ургутдаги 8-ўрта мактабни аьло баҳоларда битирган. Самарқанд давлат университетида ва Москва давлат университетида таҳсил олган.
1990-1995 йилларда Ўзбекистон халқ депутати сифатида Ўзбекистон мустақиллигини эьлон қилган, Ўзбекистон Конституциясини қабул қилган биринчи парламентда фаолият юритган. «Маьрифат» газетасида – Бош муҳаррир ўринбосари, «Хўжалик ва ҳуқуқ» журнали ва «Ҳуррият» газеталарида Бош муҳаррирлик қилган.