"Oqoltin Mega Textile Group" МЧЖ трикотаж маҳсулотлари Россия, Қозоғистон ва бошқа МДҲ мамлакатларига экспорт қилинади

"Oqoltin Mega Textile Group" МЧЖ трикотаж маҳсулотлари Россия, Қозоғистон ва бошқа МДҲ мамлакатларига экспорт қилинади


Оқолтин туманида жойлашган Тохир Аманов раҳбарлигидаги "Oqoltin Mega Textile Group" МЧЖ трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишилди.

Фото: "Oqoltin Mega Textile Group" МЧЖ

Корхона 2020 йилинг сентябрь ойида ишга туширилган. Корхонада ишлаб чиқарилган барча турдаги хом ашё маҳсулотлари маҳаллий пахта толасидан тайёрланиб, Россия, Қозоғистон ва бошқа МДҲ мамлакатларига экспорт қилинади. 

Фото: "Oqoltin Mega Textile Group" МЧЖ

Корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 95 680,0 млн сўмни ташкил қилади. Шундан ўз маблағлари 55 000,0 млн сўм, Микрокредитбанк кредити ҳисобидан 40 680 млн сўм (4 036, минг АҚШ доллари) ажратилган.

Фото: "Oqoltin Mega Textile Group" МЧЖ

Айни пайтда корхонанинг дастлабки линиялари ишга туширилди. Корхонадаги ишлар тўлиқ қувватда йўлга қўйилгач жами 800 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Бу эса ҳудуд аҳолисини кўшимча иш ўринлари билан таъминлаш имконини беради.

Report Page