Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Сардоба фожиасидан кейин бирор марта ҳолимдан хабар олишмади” сарлавҳали ҳабар юзасидан.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Сардоба фожиасидан кейин бирор марта ҳолимдан хабар олишмади” сарлавҳали ҳабар юзасидан.


Хабарда “Мен – Сойибжон Исаев, Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Шодлик МФЙдан мурожаат қиляпман. Сардоба сув омбори тошқинида жабр кўрганман. Тошқиндан кейин ҳеч ким хабар олмади. Яқинда озиқ-овқат тарқатилган экан, сўрасам қийналганларга ёрдам берамиз дейишди. Қишлоқдан мендан ҳам қийналганроқ оила бормикан? Янги қурилаётган квартиралардан ҳам берилмас экан. Булар негадир президент қарорини ҳам писанд қилмаяпти. Мурожаатларимдан эса фойда бўлмаяпти...” дея изоҳ қолдирилган.
Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ўрганиш олиб борди, ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди:
Мурожаатчи Сойибжон Исаев Шодлик маҳалласининг Сирғали қишлоғида истиқомад қилади. С.Исаевга маҳалла томонидан мунтазам равишда турли ижтимоий ёрдамлар кўрсатиб келинган. Масалан 2019 йили ҳашар йўли билан ҳозирги яшаётган уйи қуриб берилган. Бундан ташқари сув тошқинидан жабрланганлар қатори ушбу фуқарога ҳам 40 млн сўмлик ҳамда маиший техникалар учун ажратилган сертификатлар берилган.


Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page