Термиз шаҳридаги 13-сонли умумий ўрта таълим мактабида республика фан олимпиадасининг III (вилоят) босқичига старт берилди.

Термиз шаҳридаги 13-сонли умумий ўрта таълим мактабида республика фан олимпиадасининг III (вилоят) босқичига старт берилди.


surxonziyo.uz

Ушбу беллашув жараёнида умумтаълим мактабларининг 9-11-синф, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларининг II-III-босқич ўқувчилари ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларининг ихтисослашган фан йўналишлари бўйича ғолиблари жами 970 нафар ўқувчилар иштирок этади.

Мазкур жараёнда тартиб интизом ва хавфсизликни таъминлаш учун Миллий Гвардия вилоят қўриқлаш бошқармаси, ИИБ ходимлари ҳамда Термиз шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари жалб этилган.


Шунингдек, жараённи шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида 18 нафардан жами 36 нафар аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари, барча фанлардан 7 нафардан жами 126 нафар тажрибали фан ўқитувчилари ҳамда апелляция жараёни учун вилоятдаги олий таълим муассасаларнинг 32 нафар тажрибали ўқитувчилари жалб этилган.

Ота-оналар ва келган меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир хонада бўлаётган жараённи бевосита кузатиб бориш мақсадида 18 та хонага ўрнатилган видеокузатув камералари орқали тўғридан-тўғри кузатиш имконияти яратилди.

Фан олимпиадаси беллашувлари жорий йилнинг 5-6-январь кунлари 16 турдаги фанлардан 11-синф ўқувчилари, 7-8-январь кунлари 16 турдаги фанлардан 10-синф ўқувчилари ва 9-10-январь кунлари 18-турдаги фанлардан 9-синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтади.

Фан олимпиадаси жараёнлари ва иштирокчилар натижалари вилоят халқ таълими бошқармасининг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларида ёритиб борилади.


Report Page