Об-ҳаво

Об-ҳаво

@DollarKursUz

Гидрометеорология хизмати маркази 14—16 февраль кунлари Ўзбекистонда бўладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон республикаси 13-14 феврал кунлари илиқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади, сўнг Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 14 февралга кундуз куни ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиққача пасаяди.


15 февралда ҳудудларнинг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиққача пасаяди, кундузи 7-12 даража илиқни ташкил этади.


16 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиққача кўтарилади.


Телеграм канал: @DollarKursUz

Report Page