Битирувчи синф ўқувчилари билан учрашувлар давом этмоқда.

Битирувчи синф ўқувчилари билан учрашувлар давом этмоқда.

Методик хизмат бўлими ахбороти

Вилоятимизнинг қизил ҳудуд таркибига киритилган умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари балан давра суҳбатлари ташкил этилиб, ўқувчиларни қизиқишлари асосида олий таълим муассасаларига кириш имтихонларига пухта тайёрлаш ва уларга етарлича шарт-шароит яратиш борасида суҳбат ўтказилди.

Давра суҳбатлари давомида ўқувчиларга вилоятимизнинг тажрибали ўқитувчилари томонидан ноанъанавий дарслар ташкил этилди. Ҳар бир ҳудуддаги умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган тажрибали фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларига кириш имтихонларига тайёргарлик кўриш борасида тавсиялар берилди.

Бугун вилоятимизнинг Музработ, Жарқўрғон, Қизириқ туманларидаги қизил ҳудуд таркибига киритилган умумтаълим мактабаларида мазкур учрашувлар ташкил этилди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан бу борадаги тадбирлар давом эттирилади.




Report Page