Шеробод туманидаги қизил ҳудудга киритилган мактабларда учрашувлар бўлиб ўтди.

Шеробод туманидаги қизил ҳудудга киритилган мактабларда учрашувлар бўлиб ўтди.

Методик хизмат бўлими ахбороти.


Келажагимиз эгаларига замонавий билимларни бериш, таълим сифати ва самарадорлигини оширишда педагогларнинг касбий маҳорати муҳим ўрин тутади. Тараққиёт асри талаблари даражасида билим бериш учун, табиийки, ўқитувчи-педагоглар малакаси ва маҳорати юксак бўлмоғи лозим. Айниқса, дарсларни бугунги илғор фикрловчи ёшларнинг талабига мос, самарали ва юқори даражада ташкил этиш учун ўқитувчи мунтазам равишда ҳар бир машғулотга алоҳида тайёргарлик кўриши зарур.

Вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ҳамкорликда вилоятдаги 45 та “Қизил” тоифадаги умумтаълим мактабларини намунали мактабларга айлантириш ҳамда ушбу мактабларда фаолият юритаётган педагогларга амалий ёрдам кўрсатиш ва битирувчи синф ўқувчиларнинг Олий таълим муассасаларида таълим олишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида маҳорат дарслари ўтиш режа-графиги тасдиқланди.

Вилоятнинг намунали мактабларида фаолият юритаётган маҳоратли,  ижодкор, илғор ва ташаббускор педагоглари ҳамда вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан 7 та фандан вилоятдаги (тумандаги ) 45 та (та) мактабнинг 1800 (200) дан ортиқ фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш, фанлараро интеграция ҳамда фанда замонавий услубларни қўллаш, дарсларда мультимедиа воситаларидан оқилона ва кенг фойдаланиш, ўқувчиларга интерактив топшириқлар бериш, танқидий фикрлаш, замонавий методикалар орқали уларнинг билимини ривожлантириш ва дунёқарашини кенгайтиришни ўргатиш каби мавзуларда маҳорат дарслари ўтилиб, амалиёт билан уйғун тушунтириб берилди. 

Битирувчи синф ўқувчиларининг танлаган йўналишлари сўровнома орқали аниқлаб олинди. Улар ўзлари танлаган касбларини эгаллашлари ҳамда келажакда юртнинг равнақига ўз ҳиссасини қўшадиган инсонлар бўлиб етишиларига интилишлари юзасидан давра суҳбати олиб борилди.

Битирувчи синф ўқувчиларининг танлаган Олий таълим муассасаларининг асосий блок фанларидан Давлат тест маркази томонидан абитуриентларга мўлжалланган апробацион тестлардан намуналар берилди ва фан ўқитувчиларига бириктирилиб, уларнинг фаолияти мунтазам назорат қилиб борилиши режалаштирилди.

Шунингдек, вилоят халқ таълими бошқармаси методик хизмат бўлими томонидан битирувчи синф ўқувчиларига билимини мустаҳкамлаш ҳамда уларни олий таълим муассасалари кириш имтихонига тайёргарлик кўриш жараёнига кўмакалашиш мақсадида онлайн тест тизими ишга туширилди.

Мазкур тизим орқали ўқувчи ва ўқитувчиларга турли фанлардан тест намуналари ҳамда услубий ва методик ёрдам кўрсатиб борилади.

Жойларда учрашувлар давомида битирувчи синф ўқувчиларининг ота-оналари ҳам таклиф этилиб, фарзандларининг қизиқиши ва қобилияти асосида олий таълим муассасалари йўналишларини танлаш ҳамда фарзандларига тайёргарлик кўриш жараёнига шарт-шароит яратиш юзасидан очиқ суҳбат қилинди.



Report Page