Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Уйимизга бир ой ичида 5 марта ўғри тушди! Ёрдам тариқасида берилган 40 млн сўмни ҳам ўмариб кетишди” сарлавҳали хабар ўз тасдиғини топмади

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Уйимизга бир ой ичида 5 марта ўғри тушди! Ёрдам тариқасида берилган 40 млн сўмни ҳам ўмариб кетишди” сарлавҳали хабар ўз тасдиғини топмади


 Мазкур мурожаат юзасидан Оқолтин туман Ички ишлар бўлими томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида қуйидагилар аниқланди: мурожаатчи 2015 йил яшаш хонадонида ўғирлик ҳолати содир этилганлиги юзасидан Ички ишлар бўлимига мурожаат қилганини, ҳолат юзасидан ИИБ ходимлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб суриштирув ишлари олиб борилганини, мурожаатда ўша олдинги йиллардагини назарда тутиб айтганлигини маълум қилди.

Ушбу жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан жавобгарлик муддати ўтганлиги сабабли тугатилган.

Ёрдам тариқасида берилган 40 миллион сўм пулни 2020 йил июл ойларида Тошкент шахар Яшнаобод туманидаги “Қўйлиқ” бозори атрофида қўлидаги полиэтилен пакетда олиб кетаётганида ноъмалум шахс қўлида юлиб олиб кетганлигини маълум қилди. Ушбу холат юзасидан фуқаро Н.Каримжановадан ариза ва тушунтириш хатлари олиниб тегишлилик бўйича Тошкент шахар Яшнаобод тумани ИИБга қонуний хал этиш учун юборилди.

Мурожаатчи тушунтириш хатида 2015 йилдан буён ҳеч қандай ўғирлик ҳолати бўлмаганлигини “1 ойда уйимда 5 марта ўғирлик содир этилди деганда ўша эски йиллардаги бўлган ҳодизасни назарда тутганлигини, ёрдам тариқасида берилган 40 миллион сўм пулни 2020 йил июл ойларида Тошкент шахар “Қўйлиқ” бозори атрофида қўлидаги полиэтилен пакетда олиб кетаётганида ноъмалум шахс қўлида юлиб олиб кетганлигини маълум қилган.

Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page