Ўз вақтида кўрсатилган меҳр-саховат, беминнат ёрдамнинг ўрнини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди.

Ўз вақтида кўрсатилган меҳр-саховат, беминнат ёрдамнинг ўрнини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди.


Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Оқолтин туман ҳокимлигида ўтказилган тадбирда  “Меҳр-саҳоват” кўкрак нишонига сазовор бўлган ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларда ташаббус кўрсатган турли соҳа ҳодимларига мукофотлар тантанали равишда топширилди.

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида “Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилган эди.

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ глобал пандемия ҳамда турли табиий офат ва фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борадаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан барчага ўрнак бўлаётган юртдошларимизни муносиб тақдирлаш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотланиши белгиланган.

Тадбирда қайд этилганидек, халқимиз азалдан меҳр-саховатли, оқибатли, ўзгаларга беминнат ёрдам кўрсатадиган, фидойи ва ташаббускор инсонларни юксак қадрлаб келган.Бу бежизга эмас. Чунки тақдир тақозоси билан оғир вазиятга тушиб қолган инсонга ўз вақтида кўрсатилган меҳр-саховат, беминнат ёрдамнинг ўрнини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди.

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Айниқса, бугун дунё аҳли пандемия инқирози билан боғлиқ ўта оғир жараёнларни бошидан кечираётган бир паллада ана шундай меҳр-саховатли, ташаббускор ва фаол инсонларнинг беминнат ёрдами янада муҳим аҳамият касб этади.Мамлакатимизда ҳам пандемия инқирози таҳдид солган илк кунларда бу бало-қазога қарши якдиллик билан курашиш, касалликка чалинган одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатишда халқимизнинг меҳр-саховат, ҳамжиҳатлик, оғир кунларда беминнат ёрдам кўрсатиш каби қадриятлари яққол намоён бўлди.

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Албатта, фидойи, ташаббускор ва саховатли инсонларнинг хизмати ҳамиша ҳам қадр топади ва эъзозланади.

Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page