БИЗНЕС ҒОЯНИ ТАНЛАШ

БИЗНЕС ҒОЯНИ ТАНЛАШ

Бизнес ғоялар навигатори

Бой ва ишбилармон инсонлар ўзининг барча қобилиятларини, маҳоратини, алоқаларини, билимларини ва ҳаттоки айёрлигини бир жойга жамлаб, якуний мақсадига етишиш учун тўла-тўкис фойдаланадилар.

Мақсадни белгилаб олишда омадга суянишдан ташқари, энг аввало пул ишлаб топишда ўзингизни қулай ҳис қиладиган йўналиш бўйича бир тўхтамга келишиш зарур. Бу йўналиш ноёб, рақобатбардош ва талабга эга бўлиши лозим

Янги бошлаётган бизнесменлар кўпинча ғояларни етишмовчилиги каби муаммога дуч келадилар. Бундоқ олиб қараса, бошланғич капитал ҳам бор, лекин харидорни қизиқтирадиган ва зарарга кирамайдиган нима очиш афзалроқ.

Маълумотларга қараганда 90 % компаниялар биринчи йилнинг ўзида епиладилар. Фақатгина 5 % компаниялар сақланиб қоладилар ва фойдага кирадилар.

Немага бундай бўлди? Ахир капитал ва ҳохиш бор. Ҳа бор, лекин энг асосийси йўқ. Бизнес очишдан олдин ўйлаш лозим бўлган тўғри ва яхши бизнес ғоя йўқ.

Энг мукаммали, бу очилганида ва бир қанча вақт муддатда талабгорлиги мавжуд бўладиган бизнес йўналишни топишдир. Аввалламбор, ғояни таҳлил қилиш ва бизнес режани ишлаб чиқиш керак. Унда хизмат еки товарга боғлиқ барча саволларни ҳамда кимга ва қанчадан сотиш масалаларини батафсил ўрганиб чиқиш лозим. Бизнес режада капитал ҳажми, ҳаражатлар ва тахминий фойданинг ҳисоб-китоби кўрсатилиши лозим. Тадбиркорлик фаолиятингизнинг давомийлиги бизнес план қандай тузилганлигига боғлиқлигини унутманг. Бизнес плансиз қандайдир тадбиркорлик фаолиятини очиш керак эмас.

Агар молиявий имконият бўлса, маркетинг тадқиқотга буюртма беришингиз мумкин. Бу ерда тажрибали мутахассислар бозор, талаб ва рақобатни ўрганган ҳолда Сизга бизнес йўналишни танлаб берадилар.

Юқорида келтирилган фикрларимиз билан сизни тадбиркорлик фаолиятини очишингизга тўсқинлиқ қилмоқчи эмасмиз. Аксинча режа билан бизнесни бошлашни ва бу йўлда қўрқмасликни тавсия этамиз. Чунки бизнес ҳар доим таваккал демакдир.

Бутун умрингизни бир ишни бошлашдан қўрқиб вақтингизни уйда еки еқтирмайдиган ишхонангизда ўтказишингиз ехуд мақсад билан нимадир қилиб олидинга интилишингиз мумкин.

  1. Бизнесингизни Yandex-директ, Google Adwordsда, Instagram, Одноклассники, Telegram ва бошқа интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг реклама қилинг.
  2. Бизнесни интернет орқали юритинг - хизматлар, етказиб бериш, буюртмани қабул қилиш ва бажариш. Чаққонлик ва тезлик 21 аср талаби.
  3. Бизнесни бозорини кенг олинг - қишлоқ еки кичик шаҳарча эмас, ҳеч бўлмаганда бир неча вилоятлар ва марказлар миқёсида бизнесни юритинг.
  4. Бизнесда қулайликлар ва қўшимча тўловларни жорий этинг. Масалан, абонент тўлови, қўшимча сотувлар, обунага тўловлар.

Бизнесингиз учун бошланғич капитални аниқ билинг ва шу асосида фаолиятингизни режалаштиринг. Агар Сизда 1000 доллар бўлса, нефтни қайта ишлаш заводини ишга тушириш бизнес ғоясини кўриб чиқиш шарт эмас. Бизнесни тортиш имкони бўлмаса, катта лойиҳалар эътиборга лойиқ эмас.

Агар Сиз эндигина бизнесга кираётган бўлсангиз, доимий даромад манбаига эга бўлмай туриб, кредит олишни тавсия этмаймиз. Бизнес ғоянгизга ишонсангиз яқинларингизда қарз олинг.

Агар бизнесингиз ўзини оқламаса, банк кутиб турмаслиги аниқ, лекин яқинларингиз билан келишсангиз бўлади.

Сизнинг бизнесингиз ўзгача ва ноёб бўлиши лозим. Жуда ривожланган соҳани танласангиз рақобатга дош беролмай қолишингиз мумкин.

Бозорда кам учрайдиган бизнес ғояни амалга оширишга интилинг. Унга ноёб устунликларни қўшинг ва Сиз бу ишда ютиб чиқасиз. Мисол учун, бу ерқин логотип, кучли шиор ва сифатли реклама бўлиши мумкин. Имкон қадар хизмат еки товарни нархини рақобатчилардан арзонроқ қилишга ҳаракат қилинг.

Агар Сиз очаетган бизнес соҳа бўйича умуман тушунчага эга булмасангиз еки ушбу соҳага қизиқиш билдирмасангиз, унда ҳеч нарса ўхшамайди ва бу шундай бўлади. Танлаган соҳангизга меҳрингиз бўлмаса, муаммолар дуч келган вақтда бизнесингизни ташлаб кетасиз.

Шахсан ўзингизга қизиқ бўлган йўналишда Сиз барча қийинчиликларни енгиб ўтасиз ва олдинги қаторларга ўтиб оласиз. Шахсий хоббийингиз билан боғлиқ бизнесингизни юритишда ўзингизни қулай ҳис этасиз.

Сиз тўқишни яхши кўриб, қуёнлар учун ноёб қалпоқлар чиқара оласиз, аммо ушбу маҳсулотга бозорда талаб бўлмаса, бундан ҳеч нарса чиқмайди.

Аҳоли ўртасида нима машҳур бўлаётганлигини таҳлил қилинг. Нима бўлишидан қатъий назар энг кераклиги талаб бўлиши лозим.

Энг муҳими, олдинга интилинг ва ҳеч қачон мағлуб бўлманг. Агар биринчи интилишда натижага эриша олмасангиз, иккинчисида эришасиз. Тадбиркорлик фаолиятидаги тажриба, бошланғич капиталдан анча муҳимроқ.

Report Page