Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Уйимиз ёни ковлаб ташланган. Яна қачонгача кутамиз?” сарлавҳали хабар юзасидан.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Уйимиз ёни ковлаб ташланган. Яна қачонгача кутамиз?” сарлавҳали хабар юзасидан.


Хабарда “Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Шодлик МФЙдан мурожаат қиляпман. Қишлоққа ёрдамга келган аскарлар шиддат билан ишлаяпти. Бунинг учун раҳмат. Йўлни асфальт қиламиз деб, уйим ковлаб ташланган эди, 15 кундан бери турибди. Яна қачонгача кутамиз?” дея изоҳ қолдирилган.
Шодлик маҳалласи
Шодлик маҳалласи

Мурожаатда кўрсатилган жой Саховат ва Ал-Хоразмий кўчалари кесишмаси бўлиб ушбу кўчани бетон қопламаси билан қоплаш учун тайёргарлик ишлари (текислаш зичлаш, карказ тўқиш) аллақачон бошлаб юборилган. Якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш ишлари тўлалигича якунланмаганлиги сабабли оғир юк машиналари қатновидан яроқсиз ҳолга келиб қолмаслиги учун, асфалтлаш ишлари навбатма-навбат барча кўчаларда энг сўнги босқичда амалга оширилмоқда.

Шодлик маҳалласи
Шодлик маҳалласи
Шодлик маҳалласи
Шодлик маҳалласи

Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page