Ичимлик сувини тозалаш автоматларда сотиш бўйича Бизнес-Режа

Ичимлик сувини тозалаш автоматларда сотиш бўйича Бизнес-Режа

Бизнес-режа тайёрлаш, бизнес режалаштириш, ТЭО

Ичимлик сувини қаердан оласиз? Водопровод жумрагидан, артезиан сувидан, қулда сувни тортиб олиш кранларидан ва ҳоказо. Сиз ўзингиз ва оилангиз аъзолари уйдан ташқарида, кўчада, хиёбонларда юрганда арзон сифатли ичимлик суви истеъмол қилишни хохлайсизми? 


Аҳолининг ҳамма қатламларга мос нархдаги ичимлик сувини топиш, бу орқали ўз бизнесингизни йўлга қўйишни хохлайсизми? 

Масалан бозордаги сувнинг нархини таҳлил қилиб кўрсак: 

  •  1л елим идишдаги сув = 1500-2000 сўм. 
  • 10 л лик елим идишдаги тозаланган сув 6000-6500 сўм. 
  • офис ва корхоналарда ўрнатилган капсуладаги сувнинг нархи 20 л = 10000-13000 сум, демак 1 л = 1000 сўм 
  • 1м3 сўм ичимлик суви нархи улгуржи тадбиркорларга 1650 сўм, бу дегани 1м3= 1000 л. Демак,1 л ичимлик суви 1,65 сўм.  

 Лекин, Сиз, арзон, тозаланган, филтрланган ичимлик сувига бўлган Ўзбекистон бозори эҳтиёжини тўлиқ эгаллашингиз мумкин.

 Бу бизнинг қулайликларимиз: 

Автомат (ишчи кучи талаб қилинмайди). 

Автомат ўзи ишлайди, фақат аппаратни сотиб оласиз, ўрнатасиз. 

Ичимлик суви қаердан олинади? Шаҳар ичимлик суви тармоғига уланасиз. 

Сиз бирдан ушбу аппарат ҳақида ўйлаяпсизми? Бу оддий тозалаш аппарати бўлиб, водопровод тармоғига уланасиз ва тоза сифатли сувга эга бўласиз. Буни «қайта осмос методи дейилади (технология обратного осмоса)».

Ишлаш принципи ҳам оддий, ичимлик суви махсус мембраналардан иборат фильтрлар орқали ўтади. Ушбу фильтрлар барча зарарли бактериялар, турли хид, зарарли металларни ушлаб қолади. Фильтр технологиянинг асосини сувни тўлиқ стерилизация қилади. Фильтр орқали сўм молекуласи (0,3 нм ўлчамда) ўтаётганда, баъзи микроорганизмлар бактерияларини ушлаб қолади (бактерияларўлчами 20 дан 500нмгача бўлади). 

 Автоматлар қуйидаги 9 босқичда тозаланади: 

  • механик фильтрация; 
  • хлорни йўқотиш; 
  • органикани йўқотиш; 
  • сув қаттиқлигини камайтириш; 
  • мембрана фильтрация; 
  •  рН корректировкалаш; 
  • таъам хусусиятини яхшилаш; 
  • ультрафиолет билан тозалаш; 
  • минерализациялаштириш. 

Турар-жойлар олдида, мактаб-коллежлар олдида, савдо дўконлари олдида тўғридан тўғри ичимлик суви тармоғига уланиш мумкин бўлган жойларда. 

Маслаҳат: ушбу автоматлар тармоғини янги бренд, номидан бир неча савдо нуқталарида ўрнатиш афзалроқ, чунки ушбу брендасосида бозорга киришда, номни танишда, кейинчалик ушбу автоматларга қўйилган рекламалардан фойда олиш осонроқ кечади. Шунингдек, мижозлар учун қисқагина маълумотнома қўйиш тавсия этилади. Чунки мижоз нима учун ушбу ичимлик сувини сотиб олади, нимага бу сув афзаллигини билиши зарур.

  • ускуна нархи: 1500-2000 USD. (тахминий, аниқ нархни билиш учун ҳамкоримизга мурожаат қилинг @asiastaroffice2)
  • ичимлик суви счетчиги: 25 USD 
  • 1 ойлик ижара ҳақи 25 USD 
  • бошқа харажатлар, божхона ва хаказо: 100 USD  
  • 1 л ичимлик суви нархи 1,65 сўм + 148,35 сўм харажат (бунда 1 йиллик харажат, фильтрлар ҳисобига 500 USD дан ошмайди )
  • демак, 1 л ичимлик суви сотиш нархи 250 сўм қилиб оламиз. Соф фойда 100 сўм.
  • 1 кунда 1 000 л сув сотилса = 250 000 сўм.
  • 1 ойни 25 кун деп ҳисобланса = 6 250 000 сўм бўлади.
Соф фойда: 2 500 000 сўм бўлади ёки 312,5 USD атрофида. Демак, киритилган инвестиция 7 ойда тўлиқ қопланади.



Report Page