Об-Хаво

Об-Хаво

@DollarKursUz

«Ўзгидромет» 3—6 март кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 4 мартда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 мартда кечаси 3о совуқ — 2о илиқ, кундузи 10-15о илиқ, 4 мартда кечаси 3о совуқ-2о илиқ, кундузи 8-13о илиқ, 5 мартда кечаси 2-7о совуқ, кундузи 8-13о илиқ, 6 мартда кечаси 0-5о совуқ, кундузи 8-13о илиқ бўлади.


Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 4 мартда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 мартда кечаси 3-8о илиқ, кундузи 10-15о илиқ, 4 мартда кечаси 3-8о илиқ, кундузи 8-13о илиқ, 5-6 мартда кечаси 0-5о илиқ, кундузи 8-13о илиқ бўлади.


Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 3 мартда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 4 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 6 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-4 мартда кечаси 3-8о илиқ, кундузи 10-15о илиқ, 5 мартда кечаси 3-8о илиқ, кундузи 8-13о илиқ, 6 мартда кечаси 0-5о илиқ, кундузи 8-13о илиқ бўлади.


Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 6 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 4 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-4 мартда кечаси 3-8о илиқ, кундузи 10-15о илиқ, 5 мартда кечаси 3-8о илиқ, кундузи 8-13о илиқ, 6 мартда кечаси 0-5о илиқ, кундузи 8-13о илиқ бўлади.


Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 6 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 4 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8о илиқ, кундузи 3-4 мартда 13-18о илиқ, 5-6 мартда 11-16о илиқ бўлади.


Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 мартда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 4 ва 6 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 5 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5о илиқ, кундузи 8-13о илиқ бўлади.


Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 3-5 мартда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 6 мартда ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-4 март-да кечаси 0-5о совуқ, кундузи 3-8о илиқ бўлади, 5-6 мартда кечаси 3-8о совуқгача пасаяди, кундузи 0-5о илиқ бўлади.


Телеграм канал: @DollarKursUz

Report Page