Термиз шаҳридаги 9-сонли мактабда Ал-Хоразмий номидаги математика фан олимпиадаси вилоят босқичига старт берилди.

Термиз шаҳридаги 9-сонли мактабда Ал-Хоразмий номидаги математика фан олимпиадаси вилоят босқичига старт берилди.

surxonziyo.uz

Термиз шаҳридаги 9-сонли мактабда Ал-Хоразмий номидаги математика фан олимпиадаси вилоят босқичига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 7-майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4708-сонли қарори асосида ташкил этилган Ал-Хоразмий номидаги математика фани олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.

Мазкур олимпиадада ҳар бир ҳудуддан энг юқори балл олиб ғолибликни йўлга киритган 6 нафардан жами 90 нафар ўқувчилар ўзаро беллашишади. 

Олимпиада жараёнини назорат қилиш ҳамда шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар битта хона овозли кузатув камералари билан таъминланган. Шунингдек, 6 нафардан аудитория раҳбари ва кузатувчилар жалб қилинган.

Жараён билан танишиш истагини билдирган ота-оналар ва ўқитувчилардан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилиб, ҳар бир хонадаги синов жараёни билан таништириб борилмоқда.

Иштирокчилар ишлари 9 нафар энг тажрибали фан ўқитувчиларидан иборат ҳамкамлар хайъати аъзолари томонидан баҳоланади.

Ушбу олимпиада низомига кўра вилоят босқичида юқори балл олган 6 нафар иштирокчилар республика босқичига йўлланмани қўлга киритиб вилоятимиз номидан иштирок этишади.

Report Page