Дунёдаги энг машхур чой тарихи

Дунёдаги энг машхур чой тарихи

Чой+пакетча=Lipton
Томас Джонстоун Липтон 1850 йил 10 майда
Шотландиянинг Глазго шахрида туғилган. Унинг ота-онаси уйида жойлашган кичик дўконга эгалик қилишарди. Айнан ўша ерда Томас биринчи бизнес дарсларини ўтаган. Сўнгра у Глазго ва Белфаст оралиғида қатновчи кемага юнга бўлиб кириб олади. Саргузашт қилиш истаги унда шунчалик баланд эдики, у 1865 йил қишда АҚШга йўл олган пароходга чиптасиз ўтиришга муваффақ бўлади. Америка етиб келган Томас бутун мамлакат бўйлаб турли хил ишларда меҳнат қилиб кўради ва ниҳоят Нью-Йоркдаги магазинлардан бирига ўрнашиб олади.
Тўрт йилдан кейин Томас Липтон уйига қайтади ва Глазгода озиқ-овқат дўконини очишга қарор қилади. Томас маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилардан тўғридан-тўғри сотиб олиб, ўзи харидорларга етказиб беришни йўлга қўяди. Бундай меҳнат зои кетмади ва ўз самараси ўлароқ Томас 25 ёшида йигирмага яқин дўконлар эгасига айланади.
Липтоннинг биринчи дўкони
 Харидорларни эътиборини қозониш учун у ўз дўконларини ташқи кўринишига алоҳида эътибор қаратган. Махсус рассомчи ёрдамида у дўкон ойналарини қизиқарли расмлар билан безатиб борган. Магазин олдида оригинал реклама баннерларини жойлаштирган ва мунтазам равишда янгилаб борган. Томас ўз магазинлари учун бундай реклама харидорларни кўпроқ жалб этишга ёрдам беришини яхши тушунган.
Аста-секинлик билан бундай реклама акциялари каттароқ кўринишга эга бўлиб борган. Липтон 1881 йил янги йил арафасида Глазгога дунёда энг катта айлана пишлоқни олиб келади. Табиийки, бундай реклама эътиборсиз қолмади ва бутун пишлоқ бир неча соатда сотилиб кетди.
Липтон 1900 йилда кўпгина мусобақаларда иштирок этиш учун ўз яхтасини қуради. Шунда ҳам Томас ўз қизиқишларидан реклама йўлида фойдаланиб, Америкада ўз савдо белгисини олди суришга ҳаракат қилади. Ушбу вақтга келиб Lipton магазинлар тармоғи бутун европа ва Американинг бир неча штатларида ўз дўконларига эга бўлган.

Шу йилларда Липтон чой сотувини оширишга интилган. Унинг асосий мақсади чойни арзон ва сифатли бўлишини таъминлаш эди. Липтон ҳаммага таниш ҳамда қулай қадоқни уйлаб топади ва унинг асосий янгилиги бу Lipton чойи бир марталик пакетчаларда сотилиши бўлган. Айнан Lipton бизга яхши таниш бўлган биркага эга ипли тўғри бурчак шаклдаги пакетчаларни ўйлаб топади.
Липтоннинг биринчи чой пакетчалари
Ўтган асрнинг З0-йилларга қадар пакетчалар аввал юпқа марлидан, сўнг маниладан қўлбола тайёрланган. Lipton  чойининг сортлари ҳамиша учта бўлган, уларнинг энг яхшиси Lipton Yellow Label маркаси остида сотилмоқда. Чой сифати шунчалик яхши бўлганки, ҳатто чойнинг мухлисаси бўлган қиролича Виктория сер Томасга рицарлик унвонини беради. Липтон халқ орасида жуда машҳур бўлиб кетган эди, у ҳақда газеталардан мунтазам мақолалар чоп этилиб турарди. Унинг машҳурлиги бевосита Липтон маҳсулотининг сифати билан боғлиқ эди.
Чой сотуви шу даража юқорилаб кетдики, компания чой ишлаб чиқариш ва сотиш йўналишига бутунлай ўтиб олади ва Lipton бутун дунёдаги энг машҳур брендлар қаторига қўшилиб олади. Бундай чўққини забт этишдаги асосий сабаб айнан Липтоннинг янгилик ўйлаб топишдаги интилиши бўлган.
Томас Липтон 1931 йилда вафот этади. Томаснинг фарзандлари бўлмаганлиги сабабли, чой империяси эгасининг барча бойликлари хайрия қилинади. Империянинг ўзи эса хали-ҳануз ривожланиб бормоқда ва бутун дунёда ёқимли чой сифати билан машҳур бўлиб келмоқда.

👉 КАТАЛОГГА КИРИШ

Report Page