Сурхондарё вилоятида “Миллий рейтинг”да иштирок этадиган туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ва таълим муассасалари рахбарлари иштирокида ўқув амалий семинар ўтказилди.

Сурхондарё вилоятида “Миллий рейтинг”да иштирок этадиган туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ва таълим муассасалари рахбарлари иштирокида ўқув амалий семинар ўтказилди.

surxonziyo.uz

Бугун 16-декабрь куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳаридаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2020-2021 ўқув йилида “Миллий рейтингда” иштирок этадиган мактаблар рўйхати қуръа ташлаш йўли билан аниқланди.

Сурхондарё вилоятидан жами 927 та умумий ўрта таълим мактабларидан       91 таси яъни 10 фоизи тасодифий танлаб олинганлиги йиғилиш иштирокчиларига маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 17 декабрдаги “Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида”          9-м/х ва 14-м/х-сонли қарори (рўйхат рақами 3112, 29.12.2018й) қуйидаги  4 та кўрсаткич амалиётга жорий қилинганлиги такидлаб ўтилди.

1-индикатор. Битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлик даражаси ва сифат кўрсаткичи:

Кўрсаткичнинг умумий рейтингдаги салмоғи - 35%

2-индикатор: Умумтаълим муассасаси 9-синф ўқувчилари билим даражаси кўрсаткичи:

Кўрсаткичнинг умумий рейтингдаги салмоғи - 25%

3-индикатор: Умумтаълим муассасасининг олий ва биринчи тоифали педагог ходимлари улуши кўрсаткичи:

Кўрсаткичнинг умумий рейтингдаги салмоғи - 20%

4-индикатор: Умумтаълим муассасасининг ўқувчилари ва педагогик жамоаси ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари.

Кўрсаткичнинг умумий рейтингдаги салмоғи - 20%

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2020 йил 11 декабрдаги                 190-сонли буйриғига мувофиқ 2021 йил 24-27 январь кунлари танлаб олинган таълим муассасаларида назорат ишлари ва ижтимоий сўровномалар ўтказилиши хусусида тегишли кўрсатмалар берилди.

"Миллий рейтинг"га бағишланган ўқув амалий семинарлар ҳудудлар кесимида давом этмоқда.


Report Page