Ангор туманидаги 37-сонли мактабда тарих фанидан ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ангор туманидаги 37-сонли мактабда тарих фанидан ўқув семинари бўлиб ўтди.

surxonziyo.uz

Ангор тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг ижтимоий фан ўқитувчилари учун “Ижтимоий фанларда иқтидорли ва бўш ўзлаштирувчи ўқитувчилар билан ишлаш” мавзусида вилоят ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Ушбу тадбирда тумандаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда тарбия фани ўқитувчилари иштирок этишди. Тадбирда 6 нафар ўқитувчиларнинг очиқ дарслари ташкил этилди. Бундан ташқари иқтидорли ўқувчилар билан ҳам машғулотлар ўтказилди. Очиқ дарс ўтган ўқитувчиларнинг барчасини иш фаолиятини вилоят миқёсида оммалаштиришга тавсия этиш бўйича тавсиялар қабул қилинди.

Ушбу тадбирга вилоят халқ таълими бошқармаси ижтимоий фанлар методисти Т.Жабборов иштирок этди. Мактабнинг 11-синфини 2020-2021 ўқув йилида битирадиган ўқувчилар билан суҳбат ўтказди ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. 11-синфларни олий ўқув юртларига тайёрлаш бўйича фан ўқитувчиларига ўз тавсияларини берди. Ўқув семинари якунида фаол иштирок этган педагог ходимлар ва ўқувчилар туман халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланишди.




Report Page