Сирдарё вилояти телевиденияси томонидан “Афсуски, мактабларда «йиғ-йиғди»лар ҳамон давом этмоқда” мавзусидаги кўрсатувга халқ таълими бошқармасининг МУНОСАБАТИ.

Сирдарё вилояти телевиденияси томонидан “Афсуски, мактабларда «йиғ-йиғди»лар ҳамон давом этмоқда” мавзусидаги кўрсатувга халқ таълими бошқармасининг МУНОСАБАТИ.

sirdaryo_xtb

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5538-сон Фармонининг 3-банди билан маҳаллий давлат ҳокимликлари раҳбарларига“ .....туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда халқ таълими муассасаларини ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига ўз вақтида ва самарали тайёрлашга... шахсан жавобгарлик” юклатилган.

Жорий йилнинг 5 декабр куни Оқолтин туманидаги 15-сонли умумтаълим мактабини иситиш тизимини носозлиги юзасидан Сирдарё вилояти телевидениясида намойиш этилган “Афсуски, мактабларда «йиғ-йиғди»лар ҳамон давом этмоқда” мавзусидаги кўрсатуви бўйича вилоят халқ таълими бошқармасининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганиш давомида Оқолтин тумандаги 15-мактабнинг иссиқлик тизимида муаммоларни бартараф этиш учун туман ҳокимининиг тегишли фармойишига асосан 35 млн.сўм маблағ ажратилиб, мактабнинг икки қаватли биносининг иссиқлик тизимидаги носоз 36 дона чўян батареялар ўрнига замонавий диметалл батареялар туман халқ таълими бўлимнинг махсус эксплуатация ходимлари томонидан алмаштирилди ва шу куннинг ўзидаёқ муассасанинг иситиш тизими синовдан ўтказилди.

Бундан ташқари, 15-мактабда иситиш учун пул йиғиб олинганлигини юзасидан 2-синф ўқувчиси Ғ.Знинг пул йиғими тўғрисидаги гаплар ўз тасдиғини топмади. Маълум бўлдики, унинг онаси У.Мнинг ота-оналар қўмитаси раиси бўлганлиги сабабли синф хонасини вақтинча иситиб туриши учун электр иситиш ускунасини ҳомийлик қилган. 

Вилоят халқ таълими бошқармаси ўқитувчиларни бундай ҳолатга олиб келинганлиги учун узр сўрайди ва ОАВдан камчиликларни ёритганда масъул (сектор) раҳбарлар билан ҳам мулоқот ўтказиш зарурлигини қайд этади. 

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.


Report Page