Ангор туманидаги 3-сонли мактабда амалий фанлардан вилоят семинари бўлиб ўтди.

Ангор туманидаги 3-сонли мактабда амалий фанлардан вилоят семинари бўлиб ўтди.

surxonziyo.uz

Вилоят халқ таълими бошқармаси методик хизмат бўлими методистлари ҳамда Ангор тумани халқ таълими бўлими томонидан ташкил этилган ушбу ўқув семинарда тумандаги умумтаълим мактабларининг амалий фан ўқитувчилари ҳамда туман спорт қўмитаси раҳбарияти ва Ангор тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ходимлари иштирок этишди. 

Семинар давомида 7 нафар ўқитувчилар томонидан маҳорат дарслар ташкил этилиб, ташриф буюрган ўқитувчилар томонидан таҳлил қилинди.

Семинар давомида мусиқа фани ўқитувучилари томонидан ижро этилган куй қўшиқлар шунингдек, рассомлар томонидан чизилган расмлар барча иштирокчиларда жуда катта таъсурот қолдирди.

Семинар якунида ташкил этилган маҳорат дарсларининг 5 таси вилоят миқёсида ва 2 таси туман миқёсида оммалаштириш бўйича таклиф берилди. 

Шунингдек йиғилиш давомида фан ўқитувчилари томонидан мазкур фанларнинг дарс жадвалига қайтарилиши ва ўқувчилар бу дарсларни соғинганлигини таъкидлаб ўтишди.





Report Page