Гулистон шаҳар 11-умумий ўрта таълим мактабига янги директор тайинланди

Гулистон шаҳар 11-умумий ўрта таълим мактабига янги директор тайинланди

sirdaryo_xtb

Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғига асосан Гулистон шаҳридаги 11-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига Султонов Анвар Худойбердиевич тайинланди.

Анвар Султонов

"Анвар Султонов 1979 йилда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида туғилган. 2000 йилда Гулистон давлат университетини, 2003 йилда Гулистон давлат университетини магистр йўналишини тамомлаган Мутахасислиги бўйича ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Боёвут туманидаги 5-мактабда она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси сифатида бошлаган. 2001-2003 йилларда Гулистон педагогика билим юртининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, 2003-2007 йилларда Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси қошидаги Илмий услубий марказининг етакчи мутахассиси, 2008-2014 йилларда Сирдарё вилояти, Боёвут агросаноат касб-ҳунар коллежи директори, 2016-2017 йилларда Сирдарё тумани ҳалқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил бўлими мудири, 2017-2018 йилларда Боёвут тумани ҳалқ таълими бўлими Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш бўйича методисти,

2019 йилда Сирдарё вилояти ҳалқ таълими бошқармаси Таълим муассасаларида хавфсизлик ва болалар соғлиғини таъминлаш, соғлом овқатлантиришни ташкил этиш шўъбаси мудири вазифаларида ишлаб келган.


Халқ таълими бошқармаси Анвар Султонов ишларига ривож тилаб қоламиз.

Report Page