Гулистон шаҳар 11-умумий ўрта таълим мактабида кўчат экиш акцияси ўтказилди
sirdaryo_xtbСирдарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ш.Нўъмонов бошчилигида жорий йилнинг 1 декабрь куни Гулистон шаҳридаги 11-умумий ўрта таълим мактабида кўчат экиш акцияси ўтказилди.
Акция давомида 60 тўпдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари мактаб ҳудудига ўтказилиб, уларга шакл берилди. Мактаб ҳудудидаги мавжуд дарахтлар хатловдан ўтказилди.
Бундан ташқари бошқарма ташаббуси билан мактабда йиғилиб қолган 1,5 тонна маиший чиқиндилар махсус транпортларда олиб чиқилди.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан мактабда хатловдан ўтказилган дарахтлар тўғрисида ҳамда дарахтлар ҳақида ўқувчиларга қизиқарли маълумотларни акс эттирувчи 2 та баннер ўрнатилди.
Мактаб маъмурияти томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимларига миннаддорчилик билдирилди.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.