Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “Сув омбори тошқинида талафот кўрганмиз. Ногирон болам билан масжидда қийналиб яшаб юрибмиз. Ҳеч ким хабар олмаяпти” саралавҳали хабар юзасидан.

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “Сув омбори тошқинида талафот кўрганмиз. Ногирон болам билан масжидда қийналиб яшаб юрибмиз. Ҳеч ким хабар олмаяпти” саралавҳали хабар юзасидан.


Мазкур мурожаат Шодлик маҳалласи фуқароси Каримжонова Нилуфар томонидан йўллаган, муқаддам ушбу фуқаро томонидан бир неча маротаба шу каби мазмундаги видеомурожаатлар ижтимоий тармоқларга жойланган.

Н.Каримжонова истиқомад қилган Оқолтин тумани, Шодлик МФЙ, Дўстлик кўчасида жойлашган 1-сонли ётоқхона сув тошқини натижасида талофат кўрган бўлиб, ушбу ётоқхонада яшаётган 10 та хонадон эгаларининг барчасига  етказилган зарарни қоплаш учун 40 млн. сўм маблағ ва маиший техника воситалари учун сертификатлар берилган.

Мурожаатчи Сирдарё тумани Бахт шаҳар жомеъ масжидга жойлашиб, масжидда турар жой сифатида фойдаланиб келган. Шу билан биргаликда унга ҳеч ким эътибор бермаётганлиги, ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаганлиги ҳақида норози кайфиятда тинимсиз мурожаатлар қилган.

Оқолтин туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Н.Каримжоновага Шодлик маҳалласи Дўстлик кўчасидаги хонадони таъмирланаётгани, бугунги кунда таъмирлаш ишларининг якуний босқичи олиб борилаётгани тушунтирилиб, сув тошқинидан талофат кўрган оилалар эвакуация қилинган ётоқхонага жойлаштирилган ҳамда бепул озиқ-овқат билан таъминланиб келинган. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан ушбу ётоқхонада истиқомад қилаётган фуқаролар билан доимий равишда келишмовчилик ва жанжал чиқариши натижасида ётоқхонадан чиқиб кетиб ва ҳозирда яна ўз ҳохиши билан ётоқхонага қайтиб келган.

Н.Каримжанова ҳеч бир сабабсиз жанжал чиқариб, ҳақоратли сўзлар билан аҳоли ўртасида жамиятда юриш туриш қоидалари қасддан менсимасдан атрофдаги одамларни тинчлигини бузганлиги сабабли жорий йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 183-моддасига асосан Оқолтин туман маъмурий суди томонидан маъмурий жаримага тортилган.

Шодлик маҳалласидаги ётоқхона биноси “Оқолтин қурувчи” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан реконструкция ва таъмирлаш ишларининг якуний босқичлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда 5 та хонадон яшашга тайёр ҳолатга келтирилган, 10 декабр санасига қадар таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етказилиб, хонадонлар иссиқлик тизими, канализация ва энг мухими табиий газ билан таъминланади.

Ўрганишлар давомида Н.Каримжонова уйини таъмирлаётган қурувчиларга нисбатан бир неча маротаба қаршилик кўрсатган, аниқланишича таъмирлаш ишлари якунланган тақдирда ҳам у ерда истиқомад қилишни ҳоҳламаётганлиги, унга янги қурилган кўп қаватли уй жойлардан ажратилишини талаб қилганлиги маълум бўлди.

Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page