«Бир миллион дастурчи» лойиҳасига сирдарёлик ёшларнинг илк қадами

«Бир миллион дастурчи» лойиҳасига сирдарёлик ёшларнинг илк қадами

sirdaryo_xtb

Президентимизнинг 2018 йилда Ҳиндистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишув асосида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ҳиндистон Республикасининг Электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги қошидаги Дастурий технологиялар парклари жамияти билан ҳамкорликда IT-Парк ташкил этилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 январда қабул қилинган қарорига кўра, IT-Парк фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари белгиланиб, дирексия тузилди. Жорий йилнинг июл ойида унинг дастлабки биноси Тошкент шаҳрида фойдаланишга топширилди.

Маълумот учун, Сирдарё вилоятининг Гулистон, Янгиер шаҳарлари ва Мирзаобод, Сайҳунобод, Ховос туманларида IT-парклари филиаллари фаолияти йўлга қўйилган.

Шундай бўлсада, ўқувчи-ёшларни «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига қизиқишларни янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 26 ноябрь куни Ширин шаҳридаги дастурчиликка қизиқувчи ўқувчиларни Тошкент шаҳридаги IТ-Парк марказига сайёҳатга боришди.

Сайёҳат жараёнида ўқувчи-ёшларимиз IТ-Парк маркази фаолияти билан танишишди. Марказда таълим олаётган тенгдошлари билан билимларни мустаҳкамлаш мақсадида фикр алмашдилар.

Ушбу сайёҳатдан кўзланган асосий мақсад сирдарёлик ёшларда ахборот технология соҳасида қизиқишни уйғотиш, саводхонлигини ошириш, замонавий ахборот-технологияларни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, соҳага оид инновацион ғоялар яратиш ва келажакда мамлакатимиз равнақи учун ўз ҳиссаларини қўшишдан иборат.


Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.


Report Page