Бошқарма бошлиғи “қолоқ” мактабга борди

Бошқарма бошлиғи “қолоқ” мактабга борди

sirdaryo_xtb

Гулистон тумани “Бахмал” қишлоғидаги 10-умумтаълим мактаби    2020 йил аттестациядан ўта олмади, 9,11-синф ўқувчиларнинг кимё, физика, математика фанларидан билим даражаси “қониқарсиз” баҳоланди, натижада мактаб раҳбарлари вазифаларидан озод қилинган эди. 

Жорий йилда 11-синфни 17 нафар битирган ҳолда бирорта ўқувчи олий таълим муассасасига ўқишга кира олмаган.

Мактабда таълим-тарбия жараёни қандай йўлга қўйилгани билан яқиндан танишиш, камчиликларни ўқитувчилар билан муҳокама қилиш учун вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдурахмонов таълим муассасида бўлди. Очиқ суҳбат давомида ўқитувчилар масъулияти, ўқувчилар билимидаги бўшлиқлар билан ишлаш юзасидан аниқ вазифалар қўйилди.

Бошқарма бошлиғи мактабни таълим-тарбия сифати назоратини ўз зиммасига олди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати.


Report Page