Сирдарё вилоятида навбатдаги мактабга ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.
sirdaryo_xtbЖорий йилнинг 20 ноябрь куни Боёвут туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабига Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси АЖнинг Сирдарё вилояти филиали бошқарувчиси С.Бегимқулов ташриф буюрди.
Ташриф давомида мактабдаги таълим-тарбия жараёнини яхшилаш ва ўқувчиларга замонавий технологиялар асосида билим олишлари учун зарур бўладиган 5 дона компьютер тўплами ва 2 дона принтер, жами 30 млн.сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.
Мактаб жамоаси ҳамда ўқувчилар кўрсатилган ҳомийлик ёрдами учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва компьютерлар шу куннинг ўзида хонага жойлаштирилиб, ўқувчиларнинг фойдаланиши учун топширилди.
Мактаб директори О.Исломов ушбу тақдим этилган компьютерлардан дарс ва тўгарак жараёнларида унумли фойдаланишга ҳамда келажакда ўқувчи-ёшлар орасида ахборот технологиялари соҳасини чуқур ўзлаштирган дастурчиларни етишиб чиқишига ваъда берди.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.