Қиш эшик қоқди, синфхоналар иссиқми?

Қиш эшик қоқди, синфхоналар иссиқми?

sirdaryo_xtb

Сирдарё вилоят халқ таълими тизимида 313 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларнинг 166 таси (53%) кўмир ёқилғисида, 147 таси табиий газ билан иситилади. Мактабларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун вилоят маҳаллий бюджетидан 6,4 млрд сўм ажратилди, 23 та мактабдаги 52 та қозон алмаштирилди, 4145 тн. кўмир захираси яратилди.

Ҳаво кескин совуганлиги муносабати билан жойлардаги вазиятни чуқур ўрганиш, таҳлил қилиб зарур чоралар кўриш учун халқ таълими бўлимларида штаблар фаолият кўрсатмоқда.

Бугун вилоят штаби Боёвут туманидаги мактабларни ўрганди.

Тумандаги “Совотобод” қишлоғидаги    50-умумтаълим мактаби кўмирда иситишга мослашган. Мактаб хўжалик ишлари бўлими мудири Сайдулла Лутфуллаевнинг масъулияти туфайли эрталаб соат 8.00 да барча синфхоналар иссиқ. 

Ишчи гуруҳ мактаб тажрибасини оммалаштиришни режага киритди. Тумандаги 39-мактаб иссиқлик тизимидаги носозликларни бартараф этиш учун эксплуатация хизмати жўнатилди.


Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page