"5 ташаббус_ беш имкон" шиори остида кўрик-танлови ўтказилди.

"5 ташаббус_ беш имкон" шиори остида кўрик-танлови ўтказилди.

sirdaryo_xtb

Сирдарё тумани 40-сонли умумий ўрта таълим мактабида  “Ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш” бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида “5 ташаббус-беш имкон “ шиори остида кўрик-танлов ташкил этилди.

Танлов беш босқичда бўлиб ўтди. Биринчи босқичда мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилари томонидан “Зумрад ва Қиммат” эртагини қўғирчоқ театр кўринишида саҳналаштириб, ўқувчилар қизиқиш билан томоша қилишди.
Иккинчи босқич “Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида спорт ўйинлари ташкил этилди. Унда ўқувчилар каратэ, шахмат ва стол тениси мусобақалари билан бахслашдилар.

Учинчи босқичда "Энг яхши дастурчи" мусобақаси ташкиллаштирилди. Унда ўқувчилар ўзларини яратган дастурлари билан иштирок этишди.

Тўртинчи босқичда китобсевар ёшлар иштирокида “Зукко китобхон” кўрик-танлови ташкил этилди. Шу билан бирга бешинчи босқичи доирасида “Миллий либослар подиуми” ташкил этилди ва ўқувчи қизлар ўз қўллари билан яратган либослари билан иштирок этишди.

Танлов сўнгида танловда фаол иштирок этишган ўқувчилар ва ўқитувчилар туман Ёшлар Иттифоқи ва мактаб раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

Report Page