Сирдарё вилояти умумий ўрта таълим мактабларида мудофаа вазирлиги ходимлари ўртасида семенар-треннг бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти умумий ўрта таълим мактабларида мудофаа вазирлиги ходимлари ўртасида семенар-треннг бўлиб ўтди.

sirdaryo_xtb

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шахридаги 16-умум таълим мактабида вилоят мудофаа вазирлиги ҳамда барча умумтаълим мактаблари ЧҚБТ фани раҳбарлари ва МИБ иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда ТХО ҚҚ тарбиявий ва. мафкуравий ишлари бўйича ўринбосари полковник   Б. Ўралбоев сўзга чиқиб ЧҚБТ  фани ўқитувчилари замонавий педагогик технологиялар, ўқув қуроллари, ўқув методикаси билим, кўникмалар ва малакалардан ўқув жараёнида самарали фойдаланиш, ўқувчи ёшларни харбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватанга мухаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш, Ватанимизни химоя қилиш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлигини сингдириш вазифалари айтиб ўтиди.

Йиғилиш сўнггида ЧҚБТ фани рахбарлари томонидан умумтаълим мактабларида келажакда ушбу фанни такомиллаштириш бўйича таклифлар ва фикр мулоҳазалар берилди, келажакда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбияланишида қилинадиган бир қанча ишлар режалаштириб олинди. 


Сирдарё вилояти халы таълими бошыармаси Ахборот хизмати.


Report Page