2020 йилда Сирдарёнинг 29 та мактабда 85,2 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

2020 йилда Сирдарёнинг 29 та мактабда 85,2 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

sirdaryo_xtb
2020 йилда Инвестиция, “Инқирозга қарши курашиш” ва Сардоба “Сув” тошқини дастурларига кўра 29 та мактабда 85,2 млрд.сўм лик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди, жумладан 4 та янги қурилиш, 8 та реконструкция ва 15 та мукаммал таъмирлаш.

2020 йилда Инвестиция дастурига биноан Сирдарё вилоятида жами 7 та мактабда 33,3 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириди, жумладан 3 та янги қурилиш, 3 та реконструкция ва 1 та капитал таъмирлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2020 йил 4 апрелдаги 41-сон баёнига мувофиқ 2020 йилда инқирозга қарши жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилган 16,0 млрд.сўмга вилоятдаги 5 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади(1 та янги қурилиш ва 4 та реконструкция).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги “Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида аҳолига уй-жойларини қуриш ва таъмирлаш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмалари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 294-сонли қарорига асосан 51,3 млрд.сўмга умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади (1 та янги қурилиш ва 1 та реконструкция, 15 та мукаммал таъмирлаш).

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

Report Page