Сирдарё вилоятида “Чет тиллари фан ойлиги” қандай ўтмоқда?

Сирдарё вилоятида “Чет тиллари фан ойлиги” қандай ўтмоқда?

sirdaryo_xtb

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги “Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 183-сонли, ВХТБнинг 2020 йил 17 августдаги 144-сонли буйруғларининг ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ва туман халқ таълими бўлимлари томонидан буйруқлар ва чора-талбирлар режалари ишлаб чиқилган бўлиб, ноябрь ойи умумтаълим мактабларининг рус тили ва чет тили фанлари ойлиги деб белгиланган.

Белгиланган тадбирларнинг ташкиллаштирилиши ва юқори савияда ўтказилиши устидан вилоят Халқ таълими бошқармасининг Методик хизмат бўлими томонидан назорат ишлари олиб борилиб, ижроси юзасидан шаҳар ва туманлардан   мунтазам равишда маълумотлар ва фото материаллар тақдим қилиб келинмоқда.

Фан ойлиги давомида:

- дарслар ва тўгарак машғулотларининг мазмунан бой ва ўқувчиларнинг қизиқишларини оширишга сабаб бўладиган янги педтехнологиялардан унумли фойдаланиш ва янги инновацион технологиялар асосида ўтилишини ташкил этиш;

- ўқувчиларнинг рус тилидан очиқ дарслар ташкил этиш ва ўтказишлари;

- ўқитувчиларнинг инновацион ишланмаларини, ўқувчиларнинг  рефератлар, буклетлар, намунали кўргазмали қуроллар каби ижодий ишларни таёрланишини ташкил этиш;

- Фан бўйича синфлар кесимида кириш ва чиқиш тестлари ўтказилишини, бунда бўшлиқлар билан ишлашга эътиборни қаратилишига эришиш;

- “Энг яхши электрон дарс ишланмаси” кўрик танловини ташкил этиш;

- жойларда фан ойлиги ўтказилганлиги юзасидан ОАВ ёритиб борилишини ташкиллаштириш.

- жойларда махорат дарсларининг намойишига бағишланган ўқув семинарини ташкиллаштириш ва ўтказиш;

- фан ойлигини якуни бўйича фаол мактаб, ўқитувчи ва ўқувчиларни рағбатлантириш каби тадбирлар режалаштирилган.

Жойлардан фотолавҳалар:


Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.










































































































































































































































































































































































































































































































































































































Report Page