Сирдарё вилоят Баркамол авлод болалар мактаблари тўгарак аъзолари ҳамда барча умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” ижодий ишлар кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

Сирдарё вилоят Баркамол авлод болалар мактаблари тўгарак аъзолари ҳамда барча умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” ижодий ишлар кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

sirdaryo_xtb

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ўқувчиларнинг ижодий салоҳият- ларини, мустақил ва эркин фикрловчи, улар қалбида ёт ғоя таъсирларига қарши мустахкам иммунитетни шакллантириш, ҳамда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали бўш вақтларини мазмунли ўтказишни таъминлаш, уларнинг (расм, иншо, шеър) бадиий ижодкорлик соҳасидаги билимларини янада мустаҳкамлашдир.

Бугунги кўрик-танловда ўз ижодий ишлари билан қатнашиб, тенгдошлари ўртасида қуйидаги йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланди.

Шеърият йуналиши буйича; биринчи ўринни Сардоба туман Токсонов Жасурбек 6-мактаб 11-синф ўқувчиси, иккинчи ўринни Боёвут туман Аъзамкулова Одина 19-мактаб 8-синф ўқувчиси, учинчи ўринни Мирзаобод тумани Аскаралиев Самиджон 14-мактаб 8-синф, энг ёш ижодкор номинатциясини Гулистон шаҳар хорижий тил мактабининг 7-синф ўқувчиси Тургунова Сарвинозлар ғолиб бўлишди. 

Тасвирий санъат йуналиши буйича; биринчи ўринни Гулистон шахар Тураев Жавохир 11-мактаб 7-синф ўқувчиси, иккинчи ўринни Гулистон шаҳар Муйдинова Мутабар 1-мактаб 10-синф ўқувчиси, учинчи ўринни Сардоба туман Тиркашев Ўлмасбек 13-мактаб 9-синф ўқувчиси, энг ёш мусаввир номинация- сини Мирзаобод туман Иброхимхалилова Ўғилой 16-мактаб 7-синф ўқувчилари ғолиб бўлишди.

Иншо йуналиши буйича; биринчи ўринни Ховос туман Неъматуллаева Холинса 9-мактаб 11-синф ўқувчиси, иккинчи ўринни Оқолтин туман Абдусаломова Наргиза 5-мактаб 9-синф ўқувчиси, учинчи ўринни Сайхунобод туман Ўралова Мунтозбегим 16-мактаб 9-синф ўқувчиси ва энг ёш иншо муаллифи номинатцияни Боёвут тумани Каюмова Хуршида 45-мактаб 11-синф ўқувчиси ҳамда Гулистон шаҳридаги Худойбердиева Наима 1-мактаб 7-синф ўқувчилари фахрли ўринларни қўлга киритишди.

Танлов ғолиблари эсталик диплом ва совғалар билан тақдирландилар.


Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.



Report Page