Мактаб директорига 30% жарима қўлланилди.

Мактаб директорига 30% жарима қўлланилди.

sirdaryo_xtb

Сирдарё тумани 36-умумтаълим мактаби пандемия шароитида таълим-тарбия жараёни ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди.

Биология, кимё, инглиз тили, физика ҳамда она тили фанидан дарс берувчи ўқитувчилар томонидан ўз фани юзасидан топшириқларни бериб бориш учун телеграм группаси очилмаган. Ўқувчилар фанлардан ўқув йили бошидан буён баҳоланмаган ҳатто ўқувчиларни баҳолаш учун синф журнали юритилмаган.

10-синф ўқувчилари Жўраев Анас, Қурбонова Севинч, Шарипов Зафар, Аброров Саидислом, Абдувахобов Сарвар, 11-синф ўқувчиси Мамедов Мурод, 6-синф ўқувчилари Отақулова Шаҳзода, Абдуазимов Абдуназарлар хонадонига бориб ўрганилганда онлайн дарсларда умуман қатнашмаётганлиги маълум бўлди. 

Ўрганиш жараёнида аниқланган ҳолатлар юзасидан 8 нафар онлайн дарсларда иштирок этмаётган ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик)га кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорда жарима солиш чорасини кўриш бўйича туман ички ишлар бўлимига билдиришнома киритилди.

Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда масъулиятсизликка йўл қўйганлиги учун мактаб директори А.Муқумовга нисбатан ойлик иш ҳақининг 30% миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига нисбатан ишда қолиш ёки қолмаслик чорасини кўриш бўйича туман халқ таълими бўлимига топшириқ берилди.


Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

Report Page