Бухоро халқаро математика мактабини 12 нафар ўқитувчиси фаолиятини “Сирдарё-Қоракўл” мактабида давом эттиради.

Бухоро халқаро математика мактабини 12 нафар ўқитувчиси фаолиятини “Сирдарё-Қоракўл” мактабида давом эттиради.

sirdaryo_xtb

Янги мактабда таълим-тарбия самарадорлигини ошириш мақсадида Бухородаги Халқаро математика мактаби билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдурахмонов раҳбарлигида бир гуруҳ методистлар, мактаб ўқитувчилари Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида бўлишди.

Халқаро математика мактабида “Сирдарё-Қоракўл” мактаб-интернатининг тақдимоти ўтказилди. Учрашув якунига кўра, бухоролик 12 нафар ўқитувчи ўз фаолиятини “Сирдарё-Қоракўл” мактабида давом эттирадиган бўлди.

Шунингдек чорак якунлари бўйича “Сирдарё-Қоракўл” мактаб интернатининг 10 нафардан ўқувчиларни ҳар ўн кунда ўзаро алмашиб, янги методик ғоялар билан ўртоқлашишга келишиб олинди.

Маълумот учун: Математика фанига ихтисослаштирилган “Сирдарё-Қоракўл” мактаб-интернати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майда- ги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.


Report Page