Гулистон туманда "Изланувчан ёш педогог" танловининг бўлиб ўтди.

Гулистон туманда "Изланувчан ёш педогог" танловининг бўлиб ўтди.

sirdaryo_xtb

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан умумтаълим мактабларида 1 йилдан 3 йилгача ишлаётган фан ўқитувчилари ўртасида “Изланувчан ёш педагог” вилоят танлови ўтказиш бўйича бошқарма бошлиғининг буйруғи ишлаб чиқилди.

Ушбу буйруқ асосида Гулистон туманида танлов 2 та шарт асосида бўлиб ўтди. Танловда 1 йилдан 3 йилгача иш фаолияти бошлаган ёш мутахассислар иштирок этишди. Танловда "Энг ёш изланувчи ўқитувчи", "Энг ёш намунали ўқитувчи", "Энг ёш ижодкор ўқитувчи" номинациялари бўйича иштирокчилар ўзларининг билимлари ва дарс ўтиш маҳоратлари билан синашишди. Биринчи шарт бўйича ўз фанидан 40 та саволлардан иборат (АКТ, мутахассислик ва методика) тест ечишди, иккинчи шарт буйича очик дарслар ўтиб беришди. 

Танлов Низом талаблари асосида бахолаш мезонига амал килган холда ташкил этилди. Танловда фан йўналишлари яъни филология фанлари, аник фанлар , табиий фанлар, амалий фанлар, ижтимоий фанлар, бошланғич таълим фан ўқитувчилари иштирок этишди. Танлов сўнгида юқори кўрсаткич қайд этган ёш педагогларга халқ таълими бўлими мудири томонидан номинациялар билан тақдирланди.  "Энг ёш изланувчи ўқитувчи" номинацияси билан тумандаги 1-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Савурова Мухлиса, "Энг ёш намунали ўқитувчи" номинацияси билан тумандаги 14-умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Эргашев Авазбек Назиржон ўғли , "Энг ёш ижодкор ўқитувчи" номинацияси билан тумандаги 15-мактабнинг Ҳуқуқ фани ўқитувчиси Мавлонбердиев Муроджон Убайдулла ўғли тақдирланишдилар. 

Гулистон туман халқ таълими бўлими ёш педагогларимизга келгуси танловларда улкан зафарлар тилайди.

Сирдарё вилояти халқ таълим бошқармаси Ахборот хизмати.


Report Page