Сирдарёлик ўқитувчилар-Халқаро математика мактабида
sirdaryo_xtbМаълумки, муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожланти- риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4708-сонли қарорларига мувофиқ математика фанига ихтисослаштирилган “Сирдарё-Қоракўл” мактаб-интернати очилган эди.
Янги мактабда таълим-тарбия самарадорлигини ошириш мақсадида Бухородаги Халқаро математика мактаби билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдурахмонов раҳбарлигида бир гуруҳ методистлар, мактаб ўқитувчилари Қоракўл туманида бўлишди, “Сирдарё-Қоракўл” мактаб-интернатининг тақдимоти ўтказилди.
Халқаро математика мактаби директори Т.Рўзиев билан учрашув якунига кўра бухоролик 12 нафар ўқитувчилар ўз фаолиятларини “Сирдарё-Қоракўл” мактабида давом эттирадиган бўлдилар, чорак якунлари бўйича ўқувчиларни ўзаро алмашиш, янги методик ғоялар билан ҳар ўн кунда ўртоқлашишга келишиб олинди.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.