Сирдарё вилояти мактабларида “Кундалик “ААТни жорий этиш бўйича моддий техник базаси яхшиланмоқда.

Сирдарё вилояти мактабларида “Кундалик “ААТни жорий этиш бўйича моддий техник базаси яхшиланмоқда.

sirdaryo_xt

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастурини амалга ошириш мақсадида Халқ таълими вазирининг 2019 йил  30 сентябрдаги “Умумтаълим мактабларида автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этишни янада кенгайтириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги 316-буйруғига асосан Сирдарё вилояти бўйича янги 2020/2021 ўқув йилида 125 та мактаб “Kundalik” автоматлаштирилган ахборот тизимида (АТТ) фаолиятини бошлади. Келгуси ўқув йилида қолган барча мактабларни ҳам ушбу тизимга ўтказиш режалаштирилган. Мазкур электрон кундалик онлайн режимида синф раҳбарлари ва бошқа ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан алоқани ушлаб туриш, болага таълим жараёнидаги қийинчиликларни енгиб ўтишига ўз вақтида ёрдам бериш имконини беради. 

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси “Kundalik” ААТни жорий қилишда ўқитувчиларни моддий техник базасини яратиш энг асосий мақсадлардан бири бўлиб қолмоқда ҳамда жорий йилда “ALIFSHOP” МЧЖ томонидан узоқ муддатли тўлов асосида 1000 дан ортиқ ўқитувчиларни ноутбуклар билан таъминлади.  

Шунингдек, Ховос туманидаги “IMRON HASAN QURILISH SAVDOLARI” МЧЖ томонидан 4-умумтаълим мактаби 32 нафар ўқитувчи ишлайди, ҳамда барчаси ноутбуклар билан таъминланди. Ҳозирда ўқитувчилар тўлиқ “Kundalik” ААТда ишлашмоқда. 

Маълумот учун: Халқ таълими вазири ўринбосари И.Джураев вилоятнинг барча туманларида "Сайёр қабуллар" ўтказиб келмоқда. Ушбу учрашувлар натижасида вилоятдаги 4 та мактаб компьютерлар тўплами билан таъминланди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

Report Page