«Сирдарё-Қоракўл” мактаб-интернатида учрашув

«Сирдарё-Қоракўл” мактаб-интернатида учрашув

sirdaryo_xtb

 Бухородаги Халқаро математика мактаби талаблари асосида Сирдарё вилоятида 2020 йил 2 март куни математика фанига ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этилган эди.

 Мактаб-интернат фаолияти билан танишиш, ўқитувчи-педагоглар жамоаси билан суҳбатлашиш учун Халқаро математика мактаби директори Т.Рўзиев ташриф буюрди. 

Ташриф давомида мактабнинг янги биносида ўқувчи ва педагоглар учун яратилган шарт-шароитлар билан батафсил танишилди, жамоа аъзолари билан суҳбатлашилди. Учрашувда Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдурахмонов иштирок этди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

Report Page