Сирдарё вилоятида Россия федерациясининг “Герцен” университети билан ҳамкорликдаги лойиҳанинг дастлабки иш куни бошланди.
sirdaryo_xtb
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 17 август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор мажлисида Россия маориф вазирлиги ва “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим мактабларида рус тили ва умумтаълим мактабларини рус тилида ўқитишнинг сифатини оширишга қаратилган қўшма лойиҳаси бўйича ҳамкорлик меморандуми ва тегишли дастурни имзолаш топшириғи берилган.
Халқ таълими вазирлиги томонидан Россия маориф вазирлиги ва “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси нотижорат ташкилоти билан “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фанини ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми ва дастури тасдиқланди. Мазкур меморандум асосида Россия давлатидан Республикамизга 32 нафар педагоглар келишди.

2020 йил 9 октябрь куни Сирдарё вилоятига бириктирилган "Герцен" универси- тетидан ташриф буюришган Лопатенко Екатерина Сергеевна ва Новикова Виктория Викторовналар вилоят малака ошириш ҳудудий маркази “Тилларни ўқитиш методикаси” кафедраси катта ўқитувчиси Маҳфуза Аҳмедова ҳамкорлигида Гулистон шахрига етиб келишди. Меҳмонлар Гулистон шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлишиб, шаҳарнинг ободонлигига, гўзаллигига юқори баҳо беришди.

Россиядан ташриф буюришган педагоглар вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази маъмурияти, марказнинг ўқув жараёни, кафедралар ва бўлимлар фаолияти билан танишдилар. Марказда ташкил этилган “Миллий бурчак” меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Доно халқимизнинг “Ҳамкорликда ҳикмат кўп”, деган ажойиб нақли бор. Шу боис, Россия Федерациясининг “Герцен” университети билан Сирдарё вилояти халқ таълим муассасалари ўқитувчилари ўртасидаги илмий ва ижодий ҳамкорлик рус тилида ўқитишнинг сифатини оширишга ижобий самарасини беради, деган умиддамиз.
Методик хизмат бўлими раҳбари: М.Қамбаров