ХТВ ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омборидан сув сизиб чиқиш оқибатида талофат кўрган мактабларда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди

ХТВ ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омборидан сув сизиб чиқиш оқибатида талофат кўрган мактабларда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди

sirdaryo_xtb

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув омборидан сув сизиб чиқиш оқибатида талофат кўрган умумтаълим мактабларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида анъанавий тарзда дарслар бошланган умумтаълим мактабларда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Вазир ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ жорий йилнинг 7 октябрь куни Сардоба, Оқолтин ҳамда Мирзаобод туманларида бўлди.

Ташриф чоғида вазир ўринбосари талофат кўрган умумтаълим мактабларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг бугунги кундаги ҳолати ҳамда мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги, карантин даврида мактаблар фаолияти эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда ташкил этилганлигини кўздан кечирди.

Шунингдек, ўрганиш давомида анъанавий тарзда дарслари бошланган умумтаълим мактабларда ўқитувчилар билан бевосита мулоқот ўтказилиб, Коронавирус пандемияси шароитида халқ таълими соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича юзага келган саволларга жавоблар қайтарилди ҳамда ўқитувчиларни уларни ўз устида кўпроқ ишлашлари бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган мактаблар бўйича пудратчи ташкилотларга тегишли тавсиялар берилди.

Бундан ташқари мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишиш жараёнида мактаблардаги таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижросига эътибор қаратилди.

Ташриф давом этмоқда...

Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page