Сирдарё вилояти “Баркамол авлод” болалар мактабларида тўгараклар фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда ўқувчи ёшларни тўгаракларга жалб этиш мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти “Баркамол авлод” болалар мактабларида тўгараклар фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда ўқувчи ёшларни тўгаракларга жалб этиш мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.

sirdaryo_xtb

2020 йил 8–октябрь куни Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби биносида “Баркмол авлод ” болалар мактаблари тўгараклар фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда ўқувчи-ёшларни тўгаракларга жалб этиш мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Мирбаротов ва бошқармаси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари З.Неъматовалар сўзга чиқиб ушбу семинарни очиб беришди. Шу навбатда “Баркамол авлод” болалар мактабларида ўқувчиларни  тўгаракларга жалб этиш ва янада ривожлантириш тўғрисида сўзлаб ўтдилар.

 Сайхунобод тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби “Робототехника ва юмшоқ ўйинчоқлар” тўгарак раҳбари И.Ишметов “Робототехника йўналиши бўйича модел ясаш”, Сирдарё тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак раҳбари А.Бўронов “Радиотехника ва электрон алоқа”, Оқолтин тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак раҳбари М.Имомқулова “Экодизайн”, Мирзаобод тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби “Карвинг” тўгарак раҳбари Х.Қурбонова “Сабзавотлардан гул ясаш”, Мирзаобод тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак раҳбари К.Шоимова “Безак учун гул тўқиш” мавзуларида маҳорат машғулотларини ўтишди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.


 



Report Page