Битирувчилар бандлиги-бугун кун тартибида

Битирувчилар бандлиги-бугун кун тартибида

sirdaryo_xtb

Сирдарё вилояти умумтаълим мактабларини жорий йилда 11503 нафар ўқувчи битирди. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг 15 %, яъни 1700 нафари олий ўқув юртларига кириши кутилмоқда. Қолган 10 минг нафарга яқин мактаб битирувчилари бандлигини таъминлаш муаммоларига бағишланган вилоят амалий семинари Боёвут тумани 2-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтди. 

Семинар давомида ташкил этилган “Ахборот машиналари ва компьютер тармоқлари оператори”, “Тикувчилик”, “Пайвандловчи”, “Қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига техник хизмат кўсатиш механиги”, “Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича чилангар”, “Сартарошлик” каби йўналишларда ташкил этилган ўқув курсларидаги машғулотлар жараёни билан танишилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Носиров, вилоят халк таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдурахмонов қатнашиб, сўзга чиқдилар.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page