СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ТЎЛАҚОНЛИ ФАОЛИЯТИНИ ТИКЛАГАН МАКТАБЛАР СОНИ 295 ТАГА ЭТДИ.

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ТЎЛАҚОНЛИ ФАОЛИЯТИНИ ТИКЛАГАН МАКТАБЛАР СОНИ 295 ТАГА ЭТДИ.

sirdaryo_xtb

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра жорий пандемия шароитида 2020-2021 ўқув йилидан мактаблар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйила бошлади. Мактабларнинг очилиши тўғрисидаги қарорлар ҳар бир мактаб бўйича индивидуал тарзда санитария-эпидемиологик вазият инобатга олинган ҳолда Маҳаллий Кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинмоқда.

Ҳусусан 7 сентябрь куни мамлакатимизда 23 та (7,4%) мактаб фаолиятини бошлаган бўлса, 14 сентябрдан 57 та (18%), 23 сентябрда 193 та (62,4%), 28 сентябрда 267 та (86.4%) мактаб фаолиятини тиклади.

28 сентябрь куни фаолиятини тиклаган мактаблар сони 86,4 фоизга етди. Бугун ўз фаолиятини тўлақонли равишда олиб бораётган мактаблар сони 267 тани ташкил қилди.

2 октябь куни фаолиятини тиклаган мактаблар сони 95 фоизга етди. Бугун ўз фаолиятини тўлақонли равишда олиб бораётган мактаблар сони 295 тани ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, мактаб фаолияти тикланмаган ўқувчиларнинг таълим олиши «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланмоқда.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

Report Page