Изланувчан педагог.

Изланувчан педагог.

Sirdaryo_xtb
Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мурабийликдир!

Фидойи устоз ўз фани ва ўқувчиларини яхши кўриши керак. Ўқувчиларни дарсга қизиқтириш, уларни мавзуга жалб этиш ва билим олишга илҳомлантириш ўқитувчидан катта тажриба ва маҳорат талаб қилади.

Мана шундай ўқитувчилардан бири Нуралиева Муборакнинг ўз олдига қўйган мақсадларидан бири – эртамиз эгалари бўлган ёш авлодга самарали таълим ва тарбия беришдан иборат. Муаллима Сирдарё туманидаги, 7-умумтаълим мактабнинг рус тили ўқитувчиси сифатида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

М.Нуралиева Сирдарё туманида тажрибали ва фидойи педагоглардан бири. Унинг бутун меҳнат фаолияти мазкур таълим муассасаси билан боғлиқ бўлиб, таълим сифатини ошириш, мустақил фикрли, кенг дунёқарашга эга баркамол авлодни тарбиялаш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Изланувчан педагог «Таянч мактаби»нинг биринчи тренер устози сифатида туман ва шаҳар миқёсида фаолият олиб бормоқда. 2019-2020 ўқув йилида «Инновационные технологии в образовании» номли видеодарси орқали ёритиб берган илғор методик тавсия ва янги педагогик технологиялари вилоят  ўқитувчиларга кенг тарғиб қилинди.

Билимдон муаллима рус тили фани ўртасида ўтказилган «рус тили билимдони» кўрик танловининг вилоят  босқичларида ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этган.

«Энг намунали кўргазмали қурол» кўрик-танлови йўналиши бўйича вилоят босқичида фахрли 3-ўринни қўлга киритди. 2018-2019 йили «Йилнинг энг яхши фан дарс ишланма» кўрик-танловининг республика босқичларида фаол иштирок этиб фахрли 2- ўринни қўлга киритди.

Айни пайтда тажрибали педагог ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ўқувчиларга ижтимоий тармоқлар орқали тўгараклар фаолиятини узлуксиз юритмоқда.

Юқори малакали педагог, жонкуяр ва самимий инсон сифатида ҳамкасблари ҳамда аҳоли ҳурматини қозонган. М.Нуралиева 7 мактаб бошлангич касаба уюшмасининг раиси,у маъмурият билан биргаликда ишчи-ходимларни соғломлаштиришига, уларнинг ижтимоий мухофазасини таъминлашга алохида эътибор қаратади.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

Report Page