01

01



1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни олдидан

Устозим хам Отам

   

 БИЗНИНГ ТОШБОЛТА НОРКУЛОВ


Фахрий нотариус, устозимиз Тошболта Норкулов нафақат вилоятда ишлаган ва ишлаётган нотариуслар, балки шу замин халқи танийди ва ҳурмат килади.

 1947 йилда Самарканд вилояти Пастдаргом туманидаги оддийгина ишчи оиласида дунёга келган Тошболта Норкулов ёшлигиданоқ ҳуқуқшунос бўлишни, инсонларга ҳуқуқий ёрдам беришни жуда орзу қилган.

Батафсил👉https://telegra.ph/palata-09-21

               

palata

@notariatSeptember 21, 2021

Шу боис у мактабни тамомлагач, Тошкент дав­лат универсетининг юридик факультетига сиртдан ўқишга кирди. Ўқиш жараёнида Тошкент вилояти Тошкент шахар Ички ишлар булимида бош инспектор лавозимида (1971-1975) ишлади.

1981-1982 йилларда Самарканд вилояти Самарканд шахар Адлия бошкармасида маслахатчи вазифасида меҳнат килди.

 1983 йилдан 1984 йилга қадар у Самарканд шахар  Богишамал туманидаги Давлат нотарил идораси нотариуси вазифасида фаолият кўрсатиб келди.

1984 йилдан 2004 йилга қадар у Самарканд шахар  Темирйул  туманидаги Давлат нотарил идораси нотариуси вазифасида фаолият кўрсатиб келди.

2004 йилдан 2010 йилга қадар у Самарканд шахрида хусусий амалиёт билан шугулланувчи нотариуси вазифасида фаолият кўрсатиб келди.

2010 йилдан 2018 йилга қадар у Самарканд шахар Богишамал  Адвакатурлар хайьатида Адвакат вазифасида фаолият кўрсатиб келди.

Тошболта Норкулов шу ўтган йиллар ичида қайси жойда, қайси лавозимда меҳнат қилмасин, барисида эл-юртга сидиқидилдан хизматда бўлиб,  билимли ва фидойи ҳуқуқшунос эканлигини намоён этиб келди. Фаолияти давомида бир қанча шогирдларни тайёрлаган, улар нотариат соҳасида ишламоқдалар.  

-Ўз касбимни жуда севаман, ҳуқуқшуносликни танлаган замонамиз ёшларига ҳавасим келади. Агар яна бир бор ёш бўлиб, қайси касбни танлайсан? -деган савол қўйишганида ҳеч иккиланмай, нотариус бўламан, -дер эдим дейди устоз.

 

Норкулов Алишер Тошболтаевич

Самарканд шахрида хусусий амалиёт билан шугулланувчи нотариус.

 



Report Page