РОБОТЛАШТИРИЛГАН ЗАМОНАВИЙ АВТОМАШИНАЛАР ЮВИШ ШАХОБЧАСИ 

РОБОТЛАШТИРИЛГАН ЗАМОНАВИЙ АВТОМАШИНАЛАР ЮВИШ ШАХОБЧАСИ 

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" - Оборудование из Китая, Линии производства в Ташкенте - УзбекистанJuly 01, 2019

ХХI асрда робототехника жадал ривожланиб хар бир сохага кириб келмоқда. Шундай сохалардан бири бу маиший хизмат кўрсатиш, яъни автомашиналарни автоматлашган роботлар ёрдамида ювишдир. Бугун сизларга роботлар ёрдамидан қандай фойдаланиб, мўмай даромад кўриш мумкинлиги хақида лойиха тақдим этамиз.

Роботлаштирилган автомашина ювиш шахобчасини ташкил этиш учун талаб этиладиган минимал майдон: 100 м2
Ишчилар сони: 1 та (назоратчи техник) 
Сув таъминоти учун қудуқ ва захира идиши (5 тон): 1 та
Электр энергия таъминоти: 380 В
Ускуна учун инвестиция миқдори: 346.000.000 сўм (ҚҚС билан) Бу ерда жойни қуриш ва қудуқ қазиш харажатлари киритилмаган. 

Битта автомашинани ювиш учун сарф қилинадиган харажат:

Электр энергия: 500 сўм    
Сув: 200 сўм
Тозалаш воситалари: 2300 сўм
Жами: 3000 сўм

Бир дона автомашинани 5 дақиқа ичида сифатли ювиш учун 3000 сўм пул сарф қилинади. Бу сарф харажат ичига солиқлар, ер ижараси, ишчи ойлиги ва ускуна амортизацияси киритилмаган. 

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида автомашина ювиш ўртача 15.000-20.000 сўм туради. Бундан ташқари чой чақа ҳам бериш керак. Тўғри шу пулга автомашинани ичи билан тозалаб берадилар.

 Аммо бу усул билан тозалашда ўзига яраша камчиликлар ҳам кўп. Автомашинанинг тоза ювилиши – хизмат кўрсатаётган шахснинг тажрибаси, соғлиғи ва кайфиятига боғлиқдир. 

Шу сабабли, роботлаштирилган замонавий автомашиналар ювиш шахобчасида хизмат хақи 13.000 сўм деб белгиланса, бу харидорлар учун жуда қизиқарли, сифатли, арзон ва тезкор хизмат кўрсатиш таклифи бўлади.

Бир кунда ўртача 50 та автомашинага хизмат кўрсатилса ( 50 та автомашинани робот ёрдамида ювиш учун 4,5 соат вақт кетади), 13.000 сўмдан жами 650.000 сўм тушум бўлади. Бир ой (30 кун)да 19.500.000 сўм тушум бўлади. 

Агар кунига 100 та автомашина ювилса, бир ойда 39.000.000 сўм тушум бўлади. Шу пулнинг ярми харажатларга кетса, қолган ярми сизнинг фойдангиздир.   

Тозалаш жараёни қуйидагича кечади:

1. Машинанинг остки қисми ювилади (расм)

2. Машина ён тарафлари ва устки қисми ювилади (расм)

3. Машина ён тарафлари ва устки қисми махсус эмульция билан қопланади. (махсус эмульция кирни кетказиш учун керак) (расм)

4. Эмульция юқори босимли сув билан ювиб ташланади (расм)

5. Машина махсус тозалаш воситаси билан қопланади (махсус тозалаш воситаси кирни кетказади ва автомашинага жилов беради) (расм)

6. Юқори босимли сув остида машинадан тозалаш воситалари ювиб ташланади (расм)

7. Охирги босқичда автомашина қуритилади. (расм)


Report Page